

Ушбу суммага, хусусан, бизнес-мактабдаги MBA дастури бўйича ўқиш харажатлари ҳам киритилган. Бундан ташқари, Инфантино билан муносабатда бўлган даврида аёл маъмурий лавозимдан раҳбарлик лавозимига ўтказилгач, УЕФАдаги иш фаолияти давомида унинг маоши тахминан 25 000 фунтга (29 000 евро) ошган.
Аввалроқ, Джанни ташкилот бош котиби лавозимини эгаллаб турган вақтда УЕФА ҳозирда ФИФА президенти бўлган Инфантинонинг жазманига ортиқча олти хонали товон пули тўлагани ҳақида хабар берилган эди. Шу сабабли УЕФА Инфантинонинг ташкилотдаги бутун 16 йиллик фаолияти бўйича текширув бошлаш имкониятини кўриб чиқмоқда.



