

"Биз биринчи ўйиндан имкон қадар камроқ ўзгаришлар қилиш учун фойдаланмоқчимиз. Бу режамиз қанчалик иш беришини кузатишимиз керак.
Биринчи учрашувда асосий таркибимиз билан майдонга тушамиз. Мазкур беллашув 100 фоиз тайёр бўлмаган йигитлар учун ҳам яхши имконият, чунки улар иккинчи ўйинда майдонга туша олишади.
Шу сабабли ҳам биз иккита ўйин ўтказяпмиз. Ихтиёримизда 26 нафар футболчи бор ва уларнинг барчаси ўйин амалиётига эга бўлади.
Об-ҳавонинг иссиқлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу Жаҳон чемпионати олдидан онгли равишда қабул қилинган қарордир", – деди жамоа бош мураббийи Рональд Куман.



