Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди
07 сен 2025 21:30
Янгиликлар
"Наполи" футбол клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку сон жароҳати олганидан кейин фақатгина жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб яна ўйинларда қатнашиши мумкин бўлади. Football Italia тарқатган маълумотга кўра, клуб тиббий штаби аввалроқ унинг ноябрда сафга қайтиши мумкинлигини тахмин қилган эди.
Қайта ўтказилган комплекс тиббий кўрик натижаларига кўра, Лукаку фақат қишнинг илк ойида тўлиқ машғулотлар ва ўйинларга қайтиши мумкин. Лукаку билан "Наполи" ўртасидаги шартнома 2027 йил ёзигача амал қилади. Футболчининг трансфер баҳоси ҳозирги пайтда 22 миллион еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар