Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин

Alisher Ostonov
18 май 2025, 16:27
"Арсенал" "Реал"нинг бразилиялик вингери Родригонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Бразилиялик футболчи Мадрид клубини тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Гап шундаки, уни Килиан Мбаппе ва Винисиусга бўлган катта эътибор хафа қилмоқда. Родриго бу футболчилардан "ортда қолганини" ҳис қилмоқда. Қайд этилишича, вингер ёзда Лондонга кўчиб ўтиши ҳеч гап эмас.

Родриго "Реал" сафида жами 267 та ўйин ўтказиб, уларда 68 та гол ва 50 та ассист қайд этган. Transfermarkt портали футболчини 100 млн еврога баҳоламоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: talkSPORT