

ФИФА президенти Жанни Инфантино ЖЧ-2026 дан жуда мамнун эканини билдирди.
"Бу ақлбовар қилмас даражада. Дунё шу пайтгача кўрган энг кўламли воқеа – бу шунчаки футбол ёки соккер эмас, балки умуман ҳар қандай маънодаги воқеа.
Бу тарихдаги энг муваффақиятли воқеа. Стадионлар тўла, шаҳарларда одамлар кўп, муҳит ажойиб. Стадионларда оилалар, болалар, аёллар кўп ва бу ҳақиқатан ҳам жуда гўзал.
Мен стадионларга келаётган, ФИФА [фестиваллари]га ташриф буюраётган барча мухлислардан жуда, жуда миннатдорман", – деди Инфантино.
2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда.
ФИФА маълумотларига кўра, 104 та ўйиндан 44 таси ўтказилганидан сўнг, мухлисларнинг умумий сони 2 851 010 нафарга етди, ўртача ҳисобда 64 796 нафарни ташкил этди – стадионларнинг тўлиши 99,6% га етди. Бундан ташқари, бир кун олдин ўтказилган тўртта ўйиннинг жами мухлислар ташрифи турнирнинг янги тарихий рекордини ўрнатди – 288 007 нафар томошабин. Бу аввалги рекорд (277 070) қарийб 32 йил (1994 йил 28 июнь) давом этганидан кейин, бир ҳафта ичида рекорднинг иккинчи бор янгиланиши бўлди.



