Рейна: "Наполи"да примадонналар йўқ, ҳамма тер тўкиб ишлайди"
14 сен 2016 11:19
Янгиликлар
Рейна: "Наполи"да примадонналар йўқ, ҳамма тер тўкиб ишлайди"
"Наполи" дарвозабони Пепе Рейна Киевнинг "Динамо" клубига қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи тур учрашуви (2:1) ҳақида фикр билдирди.
"Биз ўйинни яхшироқ бошқаришимиз керак эди, аммо Чемпионлар лигасининг биринчи баҳсини меҳмонда ўтказиш осон эмас. Асосийси - биз турнирни яхши бошладик, биринчи ўйинда мағлуб бўлмаслик керак эди.
Милик келажакда бизга катта ёрдам беради ва Габбьядинидан ҳам кўплаб голлар кутамиз. Янги футболчиларимиз ўйинимизга қўшилиб кетди ва бор кучи билан ишлашмоқда. Бизда примадонналар йўқ, ҳамма тер тўкиб ишлайди ва бирга олдинга интилади.
Биз яхши ҳимояланадиган ва мағлуб этиш қийин бўлган жамоа бўлишимиз керак. Бу бизниг асосий кучимиз бўлиши лозим. Биз кўп гол уряпмиз ва бу бизга ғалаба қозонишда ёрдам бермоқда" - дейди Рейна.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар