

Эртага "шаҳарликлар" АПЛнинг 17-турида "Вест Хэм" меҳмони бўлади.
"Биз тайёрмиз. Ҳа, уларнинг натижалари зўр эмасдир, бироқ улар "Олд Траффорд"да ва "Брайтон" майдонида дуранг ўйнашди, "Астон Вилла"га фақатгина ўйин якунига мағлуб бўлди. Таркибида топ-даражадаги футболчилар бор. Ўтмишдаги қолиб кетди. Яхши ўйинларимиз ҳам ёмон ўйинларимиз ҳам.
Бизда ҳам натижалар ёмон эмас, лекин нималарнидир яхшилаш керак. Жамоанинг менталитети ва ўзига бўлган ишончи юқори. Бироқ биз чемпионлик учун курашадиган ҳолатда эмасмиз", - деди Гвардиола.
"Шаҳарликлар" пешқадам "Арсенал"дан 2 очко камроқ, 34 очко билан АПЛ турнир жадвали билан 2-ўринда бормоқда.



