"Реал" ярим ҳимоячиси "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
2 июл 2026, 02:43
"Ман Сити" Камавингани "Реал"дан сотиб олиши мумкин.

"Манчестер Сити" ва "Реал" Эдуардо Камавинганинг трансферини муҳокама қилмоқда.

Marca хабарига кўра, Мадрид клуби "шаҳарликлар"га 23 ёшли ярим ҳимоячини сотиб олишни таклиф қилган. Инглизлар футболчини қўлга киритиш имкониятини ўрганмоқда.

Таъкидланишича, "қироллик клуби" бош мураббийи Жозе Моуринью Камавинганинг сотилишига қарши эмас. У "Реал" бошқа бир ярим ҳимоячи, шунингдек, марказий ҳимоячи билан шартнома имзолашини истамоқда. Эдуардонинг сўнгги мавсумлардаги ўйини португалиялик мутахассисни ишонтира олмади.

Ўтган мавсумда Камавинга Ла Лигада 29 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca