"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда

Alisher Ostonov
21 дек 2025
Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лиганинг 17-туридан ўрин олган "Севилья"га (2:0) қарши ўйинда мухлислар томонидан ҳуштакбозлик қилинган ҳужумчи Винисиус Жуниор томонида.

Аммо, "қаймоқранглилар"дагилар бразилиялик футболчи атрофида сўнгги ойларда юзага келган муҳитдан хавотирда.

Манбага кўра, Винисиус ва “қироллик клуби" президенти Флорентино Перес ўртасида тўлақонли мулоқот мавжуд. "Реал" раҳбарияти ҳужумчининг майдондаги меҳнати ва қатъиятини қадрлайди. Шу билан бирга, 25 ёшли ҳужумчининг ўзи ҳам мавсумнинг ҳозирги босқичида оптимал формада эмаслигини тан олади.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: AS