Перес Лондондаги "Олтин тўп" топшириш маросимига бормайди

Aslanov Jasurbek
26 окт 2026, 21:27
"Реал" президенти Флорентино Перес "Олтин тўп" топшириш маросимида иштирок этмайди.

France Football талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчисини тақдирлаш тадбири бугун Лондонда бўлиб ўтади.

RMC Sport нашрининг хабар беришича, Перес Мадрид клуби делегацияси таркибидан жой олмаган. Маросимда "Реал" номидан Килиан Мбаппе, Ян Диоманде, Марк Кукурелья ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича директор Эмилио Бутрагеньо қатнашади.

Таъкидлаш жоизки, "Реал" 2024 йилдан буён "Олтин тўп" маросимини бойкот қилиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›