

Бу ҳақда Франциянинг L’Équipe нашри хабар берди.
Сентябрь ойида мадридликлар ижтимоий тармоқларда Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор, Жуд Беллингем ва Марк Кукурелья "Олтин тўп" учун номзодлар қаторига киритилганини маълум қилган эди.
2024 йилда "Реал" маросимда қатнашишдан бош тортган. Клуб Винисиус Жуниор эмас, балки "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри ғолиб бўлишини билгач, Парижга бориш қарорини бекор қилган эди. Шундан кейин мадридликлар мукофотни бойкот қилиб, ҳатто 2025 йилда жамоа футболчилари номзодлар қаторига киритилганида ҳам "Олтин тўп" ҳақида X ва Instagram саҳифаларида ҳеч қандай хабар эълон қилишмаган.
"L’Équipe" маълумотига кўра, бу йил клуб маросимда анча кенг таркиб билан иштирок этади. 26 октябрь куни "Реал"нинг бир нечта номзоди Лондонга йўл олади.
Клуб вакиллари бошқа номинацияларда ҳам иштирок этишмоқда. Тибо Куртуа "Мавсум дарвозабони" мукофотига номзод бўлса, Ян Диоманде Golden Boy соврини учун курашади. Фелиция Шрёдер эса аёллар ўртасидаги шу каби мукофотга даъвогарлардан бири ҳисобланади.



