UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  0 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  2 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  9 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  16 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  14 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5

"Реал" — ўтган мавсумда дунёнинг энг кўп даромад кўрган клуби Янгиликлар

"Реал" — ўтган мавсумда дунёнинг энг кўп даромад кўрган клуби

Deloitte аудиторлик компанияси 2023/24 йилги мавсум якунида энг кўп даромад олган футбол клублари рейтингини тақдим этди.

Биринчи ўринни "Реал" (1 045,5 миллиард) эгаллади, у даромади 1 миллиарддан ошган биринчи футбол клубига айланди.

"Сантьяго Бернабеу" стадионида таъмирлаш ишларининг якунланиши ўтган мавсумда ўйин кунидаги даромаднинг ўсишига туртки бўлди, бу ўтган йилга нисбатан 103 фоизга кўпдир. Ўсиш асосан 76 миллион еврога яқин ўсишни таъминлаган индивидуал ўриндиқлар лицензияларини сотиш, шунингдек, янги VIP-ўриндиқларни пуллаш ва 2023 йил декабрида стадион сиғимини ошириш ҳисобига эришилди.

Клуб, шунингдек, савдо даромадининг 20 фоизга ошганини (403 миллион фунтдан 482 миллион фунтгача) маълум қилди, бунга атрибутлар савдоси ва янги ҳомийлик маблағлари ёрдам берди.

Иккинчи ўринда "Манчестер Сити" (837,8 миллион). Икки кучли клуб ўртасидаги 207,7 миллион евролик тафовут тарихдаги энг катта кўрсаткичдир (аввалги кўрсаткич 2018/19 йилги мавсумда қайд этилган 84 миллион евро эди).

Кучли ўнлик қуйидаги кўринишда: 

1. "Реал" (1 045,5 млрд)

2. "Манчестер Сити" (837,8 млн)

3. ПСЖ (805,9 млн)

4. "Манчестер Юнайтед" (770,6 млн)

5. "Бавария" (765,4 млн)

6. "Барселона" (760,3 млн)

7. "Арсенал" (Лондон) (716,5 млн)

8. "Ливерпуль" (714,7 млн)

9. "Тоттенхэм" (615 млн)

10. "Челси" (545,5 млн)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика