

Испания клуби расмий баёнот эълон қилиб, “Барселона” собиқ сардори ва унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Хорхе Месси 8 август куни ҳаётдан кўз юмди. “Олтин тўп” 8 карра соҳибининг отаси узоқ йиллар давомида Лионель учун энг яқин инсонлардан бири бўлган ва унинг нафақат ҳаётида, балки профессионал фаолиятида ҳам муҳим роль ўйнаган.

“Реал” ва “Барселона” ўртасидаги кўп йиллик азалий рақобатга қарамай, Мадрид клуби ушбу фожиага бефарқ қараб тура олмади. Аргентиналик футболчининг оиласини қўллаб-қувватловчи сўзлар “қаймоқранглилар”нинг расмий манбаларида пайдо бўлди.
“Реал” Мадрид клуби, унинг президенти ва директорлар кенгаши Хорхе Мессининг вафотидан чуқур қайғуда. Клубимиз Леога, унинг оиласига ва барча яқинларига ҳамдардлик билдиради”, – дейилади мадридликлар баёнотида.
Хорхе 20 йилдан ортиқ вақт давомида ўғлининг манфаатларини ҳимоя қилиб келган ва унинг фаолиятидаги муҳим қарорларда иштирок этган. Айнан у 13 ёшли Лионелни Росариодан Барселонага кўчиб ўтишида ҳамроҳлик қилган, кейинчалик эса футболчининг шартномалари ва трансферлари бўйича музокараларни олиб борган.



