"Ёмон спорт формасида қайтди". Моуринью — "Реал"нинг янги аъзоси ҳақида

10 авг 2026, 10:50
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью жамоанинг янги аъзоси, португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силванинг жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди.

"Бернарду — биз учун муҳим футболчи, лекин у таътилда тўлиқ ҳордиқ чиқаришни афзал кўрадиганлар сирасига киради. Унинг ментал ҳолати учун таътилда ҳеч нарса қилмаслик тўғри, шу сабабли у ёмон спорт формасида қайтди, энди жисмоний ҳолатини тиклаб олиши керак. Бернарду — буюк ўйинчи. У майдоннинг чуқурроқ қисмидан ҳужумларимизни ривожлантиришга қодир, "олтинчи" ёки "саккизинчи" рақам позициясида ҳаракат қила олади. Бироқ ўйин давомида унда жисмоний куч етишмаслигини кўрдим, шу сабабли уни юқорироққа — "ўнлик" позициясига ўтказдим. У уч-тўртта позицияда ҳаракат қила олади", — дейди Моуриньюнинг сўзларини келтирган ESPN.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN