

Гравенберх Федерико Вальверде билан бўлган келишмовчилик туфайли "Реал"даги келажаги шубҳа остида қолган Орельен Чуаменининг ўрнини эгаллаши мумкин. Ўтган ойда Гравенберх "Ливерпуль” билан янги шартнома имзолагани маълум бўлди, клубда "қаймоқранглилар”га футболчини қўйиб юборишга ишонтириш осон бўлмайди.
Райан Гравенберх 2024 йилда "Бавария"дан "Ливерпул"га ўтганди. Ушбу мавсумда ярим ҳимоячи клуб сафида 48 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.



