

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Реал" клубимиз ва жаҳон футболининг энг улуғ афсоналаридан бирига миннатдорлигини билдирмоқчи. "Реал" Дани Карвахаль ва унинг оиласига ҳаётининг янги босқичида энг яхши тилакларни тилайди", – дейилади клуб баёнотида.
Карвахаль — "Реал" тарбияланувчиси. У жамоа либосида 450 ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урган ва 65 та голли пас узатган.
34 ёшли ҳимоячи "қаймоқранглилар" билан кўплаб совринларни қўлга киритган, жумладан, олти марта Чемпионлар Лигасини ютган.



