"Таркиб кучли, вариантлар кўп". Моуринью — Диоманденинг "Реал"даги роли ҳақида

15 сен 2026, 09:30
"Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью ҳужумкор ярим ҳимоячи Ян Диоманде ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— Диомандега нима етишмаяпти?

— Унда ҳамма нарса етарли. Агар у бундай таркибга эга бўлган "Мадрид"да эмас, юқори даражадаги футболчилари камроқ бўлган бошқа жамоада ўйнаганида, катта эҳтимол билан асосий таркиб ўйинчиси бўлар ва ҳар бир ўйинда 90 дақиқадан ҳаракат қиларди. Аммо мен Диоманде ҳақида шундай дер эканман, буни бошқа ҳамма ҳақида ҳам айтаман. Таркиб кучли, вариантлар кўп. Фақат 10 та футболчига таяниб, қолганларини унутадиган мураббий мавсум давомида шунчалик толиқадики — мотивацияни ва ички рақобатни йўқотади. Агар Диоманде ҳақида гаплашмоқчи бўлсангиз, унда Диоманде, Винисиус, Арда, Браим, январь ойида эса Родриго ҳақида гаплашамиз. Сиз айтмоқчи бўлган муқаррар асосий таркиб ўйинчиси концепцияси — мураккаб нарса, — деди Моуриньюнинг сўзларини клуб расмий сайти.

Диоманде "РБ Лейпциг"дан "Реал"га ўтиб, 2033 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномага имзо чекади.

Ўхшаш янгиликлар