"Реал" Беллингемни АПЛга қайтишидан сақлаб қолмоқчи

9 окт 2026, 00:42
"Реал" Жуд Беллингем билан шартномани узайтириш ниятида.

Мадридликлар англиялик ярим ҳимоячининг келажакда АПЛга қайтишига йўл қўймаслик учун янги битим таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, "Реал" ҳатто инглиз клубларидан катта миқдордаги таклиф тушган тақдирда ҳам Беллингемни жамоада сақлаб қолишни истамоқда.

Манбада қайд этилишича, Беллингем Испанияда ўзини бахтли ҳис қилмоқда. Шунингдек, "Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью ҳам 23 ёшли футболчининг ўйинидан мамнун ва унга юқори баҳо бермоқда.

Беллингем жорий мавсумда Ла Лигада 7 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Apuestas Online

Сўнгги янгиликлар

Барча ›