UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  3 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  8 21:28Микель Артета: "Арсенал" катта соврин ютиши керак"  0 20:36"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи  1 20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  6 20:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  41 19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  7 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  1 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  8 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  9 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  8 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1

"Реал" АҚШда ўзининг илк машғулотини ўтказди + ФОТО Янгиликлар

"Реал" АҚШда ўзининг илк машғулотини ўтказди + ФОТО

Теглар :  Реал
Янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Лос-Анжелесга йўл олган Мадриднинг "Реал" клуби АҚШда ўзининг илк машғулотини ўтказди.

Мадрид клуби айни дамда "Манчестер Юнайтед" шуғулланаётган машғулот базасида машғулот ўтказмоқда.


Узоқ муддатли даволанишдан сўнг Гарет Бэйл машғулотларга қайтди



Испан гранди АҚШда Халқаро Чемпионлар Кубогида иштирок этади



Карим Бензема чигал ёзди машқларини бажармоқда, Касемиро эса уни кузатяпти


Айни дамда Карим Бензема, Гарет Бэйл ва Лука Модричлар жамоа билан шуғулланишмоқда, Криштиану Роналду эса ҳозир таътилда, Ибицада оиласи билан дам оляпти.

"Қироллик клуби"нинг илк машғулоти икки қисмга бўлинди. Биринчисида футболчилар жисмоний барқарорликни оширувчи машқларни бажаришган бўлса, иккинчисида тўп билан ишланди.


Лука Модрич машғулотларда бошқалар каби тиним билмай ишлаяпти



Зинедин Зидан жамоасининг машғулотларини кузатмоқда


Европанинг икки гранди ("Реал", "Манчестер Юнайтед") бир базада шуғулланаётгани иккала клубга ҳам ёқмаган ва вазиятга Халқаро Чемпионлар Кубоги ташкилотчилари аралашишига тўғри келди. Бир инсайдернинг маълум қилишича, чоршанба куни кечки пайт вазият жуда ёмон бўлган.

"Манчестер Юнайтед" АҚШ йиғинига якшанба куни келган эди.



Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси чигал ёзди машқларида



"Челси" харид қилмоқчи бўлган Альваро Мората "Реал" билан АҚШда машғулот ўтказмоқда


"Манчестер Юнайтед" шуғулланаётган майдон кийиниш хоналарига яқин ва унда футболчилар тикланиши учун махсус бассейн мавжуд.

"Реал" сешанба куни АҚШга учиб келди ва "Беверли Хиллс" меҳмонхонасида қўним топди.

"Қироллик клуби" ҳамда "қизил иблислар" ўртасидаги учрашув 23 июль куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика