UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  6 19:00"Қизилқум" – ОКМК. Таркиблар эълон қилинди  0 18:28"Хоразм" – "Бунёдкор". Таркиблар билан танишинг  3 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  0 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  1 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  2 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  14 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   2 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  11 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  4 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  2

Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди Янгиликлар

Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди

Испания Кубоги финали учун "Атлетико" сосьосларидан (клуб мухлислари) тушган чипта буюртмалари сони ажратилган квотадан икки баравардан ҳам ошиб кетди.

13 йилдан сўнг яна финалда:

18 апрель куни Севильяда бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи финал баҳсида Мадриднинг "Атлетико" клуби "Реал Сосьедад"га қарши майдонга тушади. Эслатиб ўтамиз, мадридликлар 2013 йилдан бери илк бор Испания Кубоги финалига йўлланма олишди.

Жойлар қандай тақсимланади?

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, финал учун нақ 54 385 нафар сосьос чипта сўраб мурожаат қилган. Бироқ мадридликлар учун стадиондан жами 25 680 та жой ажратилган бўлиб, унинг 85 фоизигина клуб аъзолари учун кафолатланган.

Шундай қилиб, "Атлетико" аъзоларига "Сосьедад"га қарши ўйин учун бор-йўғи 21 828 та чипта тегади. Яна 1050 та чипта расмий фан-клублар ўртасида тақсимланса, 160 таси имконияти чекланган мухлисларга берилади. Чипталар савдосига 23 март куни старт берилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
18 мар 19:17:09
Salom_Madrid
Endi bular katta ehtimol bilan sovrin yutishi mumkin shuning uchun bayramda buyog‘i.
   
18 мар 18:19:44
chelsea
Ultras burgut ekanuuu
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика