

Испания гранди "Арсенал" ҳимоячиси Габриэль Магальяэсни нишонга олди.
Аммо, лондонликлар футболчини сотишни режалаштирмаяпти. Қайд этилишича, "Арсенал" келишув имкониятини кўриб чиқиши учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ талаб этилади.
Бу мавсумда Габриэль Магальяэс "Арсенал" сафида 43 та ўйин ўтказди. Унда ҳимоячи тўртта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt бразилияликнинг нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.



