UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  0 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  0 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  1 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  8 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  6 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  4

Равшан Ҳайдаров: "Футболчиларимиз жанговар ҳолатда" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Футболчиларимиз жанговар ҳолатда"

U-23 Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Хитой беллашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва ярим ҳимоячи Сардор Баҳромов қатнашди. 

"Ассалому алайкум. Барчага хайрли кун. Олдимизга қўйилган дастлабки вазифани бажариб, шу босқичга етиб келганимиздан хурсандмиз. Плей-оффга чиққан барча жамоаларни қутлаймиз. Эртага мақсадларимизга эришиш йўлидаги энг муҳим ўйин бўлиб ўтади. Тикланиш жараёнидан ўтиб, Хитойнинг ўйинларни таҳлил қилиб чиқдик. Ўйлайманки, жамоамиз ўйинга шай ҳолатда.

Эртага Ар Риёдда эмас, нисбатан иссироқ бўлган Жиддада ўйнашимиз ноқулайлик туғдирмайдими? Албатта, айтганингиздек, биз Жиддага кўчиб ўтдик. Бу ерга мослашиш жараёнини бошдан кечирмоқдамиз. Бироқ фарқ жуда катта эмас. Ўйлайманки, бундай ўзгаришлар жамоамизга таъсирини ўтказмайди.

Хитойдан кўра 1 кун кўп дам олишимиз қандайдир устунлик берадими? Шу бир кунимизни учиб келишга ва йўлга сарфладик. Шунга қарамай, Жиддага мослашдик. Бу ерда 2 та машғулот олиб боришга улгурдик. Назарий машғулотлар орқали Хитой қандай ўйнашини йигитларга таништириб боряпмиз. Ўйинимизни янада мукаммалроқ қилиш ҳаракатидамиз. Барча керакли нарсалар қилиняпти. Ибраимовдан ташқари ҳамма жанговар ҳолатда. Фақат шу футболчимиз сариқ карточкалари 2 тага етгани учун ўйинни ўтказиб юборади.

Хитойни анчадан бери биламиз. Кўп мусобақаларда рўбарў келганмиз. Йилдан йилга ривожланиш ва таркиб ўзгариши кузатилади. Уларда жамоа ўзининг энг яхши пайтига келган ва яхши авлод шаклланган. Хитойда мурабийлар штаби ҳам анчадан буён бирга ишлаб келади. Ҳурматга сазовор ва кучли жамоа. Уларнинг кучли ва заиф томонларини ўрганиб, йигитларга етказяпмиз. Эртага чиройли ўйин бўлади.

Мусобақа учун U-21 жамоамизни танлаб олганимиз футбол сиёсатимизни ривожлантиришга мосдир. U-23 саралаш мусобақаларида нисбатан ёшроқ ва аралаш таркибдан фойдаланиб келмоқдамиз. Асосий урғу Олимпиада ёшидаги футболчиларга қаратилган. Олимпиада йўлланмасини тақдим этувчи кейинги U-23 турнирига футболчиларни тайёрлаб борамиз. Бу — биз танлаган йўл. U-23 Осиё Кубогини ҳурмат қиламиз, биз бунга жиддий ёндашамиз. Ҳамма терма жамоанинг мусобақадан мақсади — миллий терма жамоага кўприк вазифасини бажариш", – деди Ҳайдаров.

"Шу босқичга етиб келганимиз билан Ўзбекистон халқини табриклайман! Эртага жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Қийин ўйинларда майдонга тушдик, буёғига рақиб танлаш йўқ. Хитой билан баҳсда фақат ғалабани кўзлаб тушамиз.

Хитой яхши жамоа. Биздан ёши катталар ҳам, ёши кичиклар ҳам улар билан жанговар ўйин намойиш этган. Эртага ўзимизнинг ижобий томонларимизни кўрсатиб, кейинги босқичга чиқишга уринамиз", – дея фикр билдирди Баҳромов.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+2   
16 янв 13:44:46
Lochinlar UZ
Omad yigitlar!
+1   
16 янв 17:47:44
Azizxon Sodiqxojayev
Abb фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жаноб Мурабий галабага урганиб колдик, яна финали согиндик сизи финалда курсак хурсанд буламиз, рахмат сизга ва жамоангизга.
Мақсад шунчаки финалда кўриш бўлиб қолмай, финалда ғолиб сифатида кўришни истаймиз! ????
+1   
16 янв 14:37:23
Abb
Жаноб Мурабий галабага урганиб колдик, яна финали согиндик сизи финалда курсак хурсанд буламиз, рахмат сизга ва жамоангизга.
   
16 янв 21:02:44
leva8989
Biz favorit bo'lib yana chempion bo'lishimiz kerak,Xitoyni yirik hisobda yutib,keyingi raqiblarni duxini tushirvorish nasib qilsin,Olg'a yig'itlar
   
16 янв 14:39:16
Azizbek Rustamovich
Boshida sal ishonmagandim bu jamoamizga. Ayniqsa guruhdan birinchi o‘rinda chiqishimizga. Uyaltirib qo‘yganidan juda hursandman. Do kontsa uyaltirsin bizni
   
16 янв 14:37:19
Raximbergan Ruzmetov
Омад йигитларга.Эртага ютиш насиб килсин.
   
16 янв 14:11:29
Адхамжон Низамов
Худо хохласа галаба сизлар томонда.Олга,"Ок бурилар".Биз сизларга ишонамиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика