

“Ўйинда характер ва ирода кучини кўрсатгани учун “ФарДУ” футболчиларига раҳмат айтмоқчиман. “Арал” майдонда етакчи сифатида ҳаракат қилди, аммо у қадар жиддий хавф туғдирмади. Хатоларимиз туфайли рақиб фойдасига пенальти юзага келди. Бу — футбол. Йигитларга охиригача курашишгани учун миннатдорлик билдираман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат”, – деди тажрибали мутахассис.
- Махаррам Абелфазовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Бугун ҳамма яхши ўйнади. Кимнидир ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Ғалаба йўлида ҳамма астойдил меҳнат қилди. Вазиятлардан унумли фойдалана олганимизда ҳаммаси бошқача бўларди.



