

Туркманистонлик мутахассис янги йилдан жамоа бошқарувини ўз қўлига олади. 70 ёшли Бердиевнинг охирги иш жойи Эроннинг “Тракторсози” клуби бўлганди. У форсларда ҳам мураббий, ҳам техник директор сифатида фаолият олиб борди.
Қурбон Бердиев “Рубин” билан 2 бор Россия чемпионлиги (2008, 2009), 2 марта Россия Суперкубоги (2010, 2012), бир мартада Россия Кубоги (2011/12), МФЛ чемпионати (2002) ҳамда МДҲ Кубоги (2010) ғолиблигини қўлга киритган. “Ростов” билан эса у 2015/16 йилги мавсум РПЛда кумуш медал соҳиби бўлган.
Эслатиб ўтамиз, “Сочи” айни вақт чемпионат жадвалида 17 турдан кейин 25 очко билан 9-ўринда турибди.



