

"Олимпик-MobiUz" ҳамда Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасидаги ўйинлари орқали мухлислар эътиборини қозонган 20 ёшли футболчи бундан буён клубимиз шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Нурлан 2005 йил 29 август куни туғилган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи амплуасида тўп тепади. Фаолияти давомида Про лигада 30 ўйин ўтказиб, 11 та гол урган. Шунингдек, турли ёшдаги терма жамоаларда ҳам 30 бор майдонга тушиб, 5 та гол муаллифи бўлган", – дейилади "темирйўлчилар" матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ сайтимиз орқали унинг мавсумни Тошкентда бошлаши ҳақида хабар чиққан эди.


