Суперлига. "Локомотив" футболчилари тўртта гол уриб, сафарда "Андижон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

7 ноя 2026, 17:00
Суперлига 27-тур доирасидаги "Андижон" — "Локомотив" ўйини якунланди.

Суперлига. 27-тур

“Андижон” — “Локомотив” 1:3

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Ëрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Нуркен Уразбаев

Назоратчи: Султонбек Зайлабидинов

Комиссар: Владимир Назаров

ВАР: Умиджон Раҳимжонов

АВАР: Ҳусан Худайбердиев

Голлар: 1:0 – 5, Александр Шушняр (автогол); 1:1 – 8, Темурхўжа Абдухолиқов (Суҳроб Нуруллоев); 1:2 – 48, Николай Иванов; 1:3 – 56, Суҳроб Нуруллоев (Сардор Мирзаев)

“Андижон”: 19.Артём Потапов, 6.Александре Андроникашвили, 15.Неманья Чаласан, 17.Азизбек Турғунбоев, 18.Дамир Темиров (88.Шохжаҳон Ëрқинбоев, 78), 22.Усмонали Исмоналиев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 27.Мартин Боакье, 28.Бекзод Сулаймонов, 70.Ҳамидулло Каримов (7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 64), 99.Рустам Турдимуродов (11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 46)

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Шоҳмалик Комилов, 23.Фазлиддинхўжа Убайдуллаев, 33.Дониёр Абдуманнопов, 66.Абубакир Режаббоев

“Локомотив”: 1.Алексей Козлов, 8.Билол Туплиев (10.Шодиёр Шодибоев, 68), 9.Суҳроб Нуруллоев (99.Жасурбек Яхшибоев, 68), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (61.Нурлан Ибраимов, 89), 14.Николай Иванов, 15.Александр Шушняр, 17.Сардор Мирзаев (7.Қувончбек Абраев, 81), 18.Олександр Кучеренко, 22.Сунатилла Поёнов, 33.Олег Зотеев, 70.Муҳаммедали Реимов (23.Диёржон Туропов, 68)

Захира: 12.Никита Шевченко, 27.Озодбек Ўктамов, 30.Жаъфар Баҳодиров, 41.Бобур Абдужабборов

Огоҳлантириш: Муҳаммедали Реимов (45+3)

🏁 90+3' Ўйин якунланди! Бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаевнинг финал ҳуштаги янгради. "Андижон" ўз майдонида "Локомотив" жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

⏱️ 90' Иккинчи бўлимнинг асосий вақти ўз ниҳоясига етди. Бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев томонидан учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

85' "Андижон" футболчиси Ҳумоюнмирзо Иминов боши билан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп мўлжалга аниқ бормади.

🔄 81' "Локомотив" таркибида ўзгариш: Сардор Мирзаев ўрнига майдонга Қувончбек Абраев тушди.

🔄 78' "Андижон" таркибида навбатдаги ўзгариш: Дамир Темиров ўрнига майдонга Шохжаҳон Ëрқинбоев тушди.

⚠️ 76' Хавфли вазият! "Андижон" ҳужумчиси Мартин Боакье рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди – тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

🔄 68' "Локомотив" таркибида бирданига учта ўзгариш юз берди: Суҳроб Нуруллоев ўрнига Жасурбек Яхшибоев, Муҳаммедали Реимов ўрнига Диёржон Туропов ҳамда Билол Туплиев ўрнига Шодиёр Шодибоев майдонга туширилди.

🔄 64' "Андижон" таркибида навбатдаги ўзгариш: Ҳамидулло Каримов ўрнига майдонга Пўлатхўжа Холдорхонов тушди.

61' "Андижон" ҳужумчиси Мартин Боакье олдинги чизиқда рақибга нисбатан қоида бузди. Бош ҳакам ҳуштагини чалиб, "Локомотив" фойдасига жарима зарбаси белгилади.

⚽ 56' ГОЛ! "Локомотив" ҳисобдаги фарқни оширмоқда! "Андижон" ҳимоячиси тўпни узатишда қўпол хатога йўл қўйди. Бундан унумли фойдаланган меҳмонлар тезкор қарши ҳужум уюштирди: Сардор Мирзаевнинг пасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Суҳроб Нуруллоев тўпни дарвоза тўрига аниқ жойлаб қўйди.

⚽ 48' ГОЛ! "Локомотив" ҳисобда олдинга чиқди! Николай Иванов белгиланган жарима зарбасини аниқ ижро этди. "Андижон" посбони Артём Потапов тўпга қўл теккизишга муваффақ бўлди, бироқ йўналишини бироз ўзгартирган тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга бориб тушди.

46' "Локомотив" ярим ҳимоячиси Билол Туплиев бир нечта рақибини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллади, бироқ "Андижон" посбони Артём Потапов ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилиб, тўпни қайтаришга эришди.

⏱️ 46' Иккинчи бўлим бошланди!

🔄 "Андижон" таркибида танаффусда ўзгариш рўй берди: Рустам Турдимуродов ўрнига майдонга Ҳумоюнмирзо Иминов тушди.

⏸️ 45+3' Биринчи бўлим якунланди! Бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаевнинг ҳуштаги янгради ва жамоалар танаффусга йўл олди. Ҳозирча ҳисоб – 1:1.

🟨 45+3' "Локомотив" футболчиси Муҳаммедали Реимов рақиб ўйинчиси Бекзод Сулаймоновга нисбатан қўполлик ишлатгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

⏱️ 45' Биринчи бўлимнинг асосий вақти ўз ниҳоясига етди. Бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев томонидан бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

⚠️ 43' Хавфли вазият! "Андижон" жамоасининг бурчак узатмасидан сўнг Неманья Чаласан тўпни боши билан шеригига етказди. Усмонали Исмоналиев дарвоза томон зарба йўллади ва тўп жарима майдони ичида Олег Зотеевнинг қўлига тегди, бироқ бош ҳакам қоида бузилмади деб топиб, ўйинни давом эттиришга қарор қилди.

42' "Андижон" футболчиси Усмонали Исмоналиев ўнг оёғи билан дарвоза томон кучли зарба йўллади, бироқ "Локомотив" посбони Алексей Козлов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

35' "Андижон" футболчилари ўнг қанотдан жарима майдонига тўпни узатди. Ҳужумни боши билан якунлаган Мартин Боакьенинг зарбасидан сўнг, "Локомотив" дарвозабони Алексей Козлов тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

27' "Андижон" бурчак зарбасини амалга оширди: жарима майдонига етказиб берилган тўпга Мартин Боакье боши билан зарба берди, аммо "Локомотив" посбони Алексей Козлов ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

24' "Локомотив" ярим ҳимоячиси Суҳроб Нуруллоев бурчакдан тўпни жарима майдонига етказиб берди. Ҳужумни давом эттирган Сардор Мирзаев дарвоза томон аниқ зарба йўллади, бироқ "Андижон" посбони Артём Потапов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

23' "Локомотив" ярим ҳимоячиси Суҳроб Нуруллоев чап оёғи билан рақиб дарвозаси томон пастлатиб зарба йўллади, бироқ "Андижон" посбони Артём Потапов тўпни ишончли тарзда қайтариб қолди.

⚠️ 22' Хавфли вазият! "Андижон" ҳужумчиси Мартин Боакье яқин масофадан қайчи услубида дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди. Вазият якунлангач, унга тўпни етказиб берган Неманья Чаласан ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум бўлди.

⚠️ 19' Хавфли вазият! "Андижон" футболчиси Усмонали Исмоналиев ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Бекзод Сулаймонов боши билан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп мўлжалга бироз аниқ бормади.

16' "Локомотив" тезкор жавоб қайтарди: Сардор Мирзаев рақиб дарвозаси томон зарба йўллади, бироқ тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

⚠️ 15' Хавфли вазият! "Андижон" ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев жарима майдони ичида чап оёғи билан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Аммо тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишмасига тегиб, майдонни тарк этди.

⚽ 8' ГОЛ! "Локомотив" мувозанатни тиклади! Суҳроб Нуруллоев бурчакдан тўпни жарима майдонига узатди, Темурхўжа Абдухолиқов эса рақиб ҳимоячиларидан чаққонроқ ҳаракат қилиб, бош билан аниқ зарба йўллаган ҳолда дарвозани ишғол қилди.

⚽ 5' ГОЛ! Ҳисоб очилди! "Андижон" футболчиси Бекзод Сулаймонов чап қанотдан жарима майдонига тўпни узатди. Ҳимояланиш чоғида хатога йўл қўйган "Локомотив" вакили Александр Шушняр тўпни боши билан ўз дарвозасига йўллаб қўйди – автогол!

⚠️ 3' Хавфли вазият! "Локомотив" футболчиси Билол Туплиев рақиб жарима майдони яқинида фаол прессинг ишлатиб, Александре Андроникашвилидан тўпни олиб қўйди ва дарҳол дарвоза томон зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

⏱️ 1' Ўйин бошланди! Бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев ҳуштагини чалиб, учрашувга старт берди. Тўпни мезбонлар – "Андижон" футболчилари ўйинга киритди. Андижонликлар бугун қизил, пойтахтнинг "Локомотив" жамоаси эса оқ рангли либосларда тўп тепмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia