Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!

Sherzod Nurmatov
6 окт 2025, 16:18
2006 йилги "Олтин тўп" соҳиби, Хитой термаси собиқ устози Фабио Каннаваро миллий жамоа бошқарувига келди.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати расман хабар берди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис — Фабио Каннаваро билан шартнома тузди. Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди", – дейилади хабарда.

Мураббийлар штабида Каннаварога қуйидаги мутахассислар ёрдам беради:

— Эугенио Альбарелла — ёрдамчи мураббий (Япония терма жамоаси, "Ювентус", "Удинезе" ва "Динамо" Загреб"да ишлаган);

— Чиччо Троизе Франсеско — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ("Беневенто", "Удинезе" ва "Динамо" Загребда фаолият юритган);

— Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи (Италия ёшлар терма жамоаси, "Сампдория" ва "Спал" клубларида ишлаган).

Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилаётгани маълум бўлган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати