Равшан Эрматов: "Каннаваронинг ЎФА билан 2 йиллик шартномаси бор"

Iskandarov Abdulaziz
14 июл 2026, 13:02
Сўнгги кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваронинг терма рулидаги вазияти кўп муҳокамаларга сабаб бўлди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сайтимизга бу борада аниқ маълумотни айтиб ўтди.

"Фабио Каннаваронинг ЎФА билан 2027 йил октябрь ойига қадар шартномаси бор. Ҳозирда Жаҳон чемпионатидан кейин таҳлилий гуруҳлар ишлаган. Уларнинг қисқа таътили ҳам тугайди. Шундан кейин июль ойи охирларида селекция ишлари ва Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнларини давом эттиришади",- дейди Равшан Эрматов.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia