UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. ПСЖ форварди Мбаппе, Ямал, Рафинья ва Витиньяни ортда қолдирди  0 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  0 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0

Расман: "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Эронда давом эттиради Янгиликлар

Расман: "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Эронда давом эттиради

Гаэль Какута футболчилик фаолиятида янги саҳифани очди. 33 ёшли ярим ҳимоячи Франциянинг "Амьен" клубини тарк этиб, Эроннинг "Истиқлол" жамоасига қўшилди.

У ўзининг янги жамоаси билан 2025 йилнинг 30 июнигача шартнома тузди.

Ўзининг воқеаларга бой фаолияти давомида Какута Европанинг кўплаб машҳур клубларида ўйнашга муваффақ бўлган. Энг кўзга кўринганлари орасида у катта футболдаги фаолиятини бошлаган Лондоннинг "Челси", шунингдек, "Фулхэм", "Болтон", "Лацио", "Райо Вальекано", "Севилья" ва "Депортиво" клубларидир. Бундан ташқари, футболчи Франциянинг "Ланс" ва "Амьен" жамоаларида тўп тепган.

Қизиғи шундаки, ёшлар даражасида Какута барча ёшдаги Франция терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Бироқ катталар футболи ҳақида гап кетганда, ярим ҳимоячи оиласи келиб чиққан Конго ДР терма жамоасида ўйнаган.

Какута ўтган мавсум Франциянинг иккинчи кучли дивизиони бўлган Лига 2да муносиб натижалар кўрсатган. Ўтказилган 22 та ўйинда у 6 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

"Фаолиятимдаги янги синовдан хурсандман. "Истиқлол" – бой тарихга эга клуб ва мен жамоага янги чўққиларни забт этишда ёрдам бераман деган умиддаман", – деди Какута.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика