

“Ўтган мавсумда жамоамиз сафига ижара асосида қўшилган Элдор Шомуродовнинг шартномасидаги мажбурий сотиб олиш банди кучга кирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисининг сотиб олиш бандида кўзда тутилган икки йиллик шартномаси расман амалга кирди.
Элдор Шомуродовга “тўқ сариқ-кўк” либосимиз остида янада катта муваффақиятлар тилаймиз ҳамда ушбу келишув клубимиз ва футболчимиз учун хайрли бўлишини тилаймиз”, — дейилади турк клуби хабарида.



