Расман: "Барселона" Бразилия терма жамоаси дарвозабонини сотиб олди
27 июн 2019 14:16
Янгиликлар
Расман: "Барселона" Бразилия терма жамоаси дарвозабонини сотиб олди
"Валенсия"нинг бразилиялик дарвозабони Норберто Мурара Нету "Барселона"га ўтди.
29 ёшли футболчи 2022/23 йилги мавсум сўнггигача шартнома тузди. Каталонияликлар унинг трансфери учун 26 миллион евро тўлашди ҳамда 9 миллион шартномада кўрсатилган талаблар бажарилишига боғлиқдир. Товон пули эса 200 млн еврога тенг.
Нету фаолияти мобайнида "Валенсия"дан ташқари "Атлетико Паранаэнсе", "Фиорентина" ва "Ювентус" клубларида ўйнаган.
Дарвозабон якунланган мавсум клуб сафида 47та ўйин ўтказиб, дарвозасидан 49та тўп олиб чиқди. Бразилия терма жамоасида эса 1та ўйинда майдонга тушган.
Шундай қилиб, Силлессен ва Нетулар ўрин алмашишди.

Ўхшаш янгиликлар
02:04
"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди 3
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар