“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган
17 мар 22:52
Янгиликлар
“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган
“Барселона” Бастонини сотиб олмоқчи.
Алессандро Бастони фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. ESPN нашрининг хабар беришича, “Барселона” “Интер” футболчисини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Айни пайтда каталонияликлар бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда.
“Барса” спорт директори Деку италиялик футболчини, шунингдек, Пау Торрес (“Астон Вилла”) ва Нико Шлоттербекни (“Боруссия Дортмунд”) кузатмоқда. Лука Вушкович ва Микки ван де Вен (“Тоттенҳем”), қолаверса, Натан Аке (“Манчестер Сити”) номлари ҳам “Барселона” билан боғланмоқда.
Бастони асосий номзодлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Аммо футболчининг трансфер нархи юқорилиги шубҳа уйғотмоқда: La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, бунинг учун 50 миллион евродан кўпроқ маблағ талаб қилинади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар