

"Бухоро" клуби Азизбек Амоновни ўз таркибига қўшиб олганини расман эълон қилди. 27 ёшли марказий ҳужумчи мавсумнинг иккинчи ярмини "Бухоро" сафида ўтказади.
Маълумот учун, Амонов биринчи даврани "Бунёдкор" сафида бошлаганди. Ўтган мавсум эса футболчи "Нефтчи" клубида тўп тепган.



