

"Осон бўлмаслиги аниқ эди. Биз ҳисобдаги фарқни янада йирикроқ қилишимиз мумкин эди, бироқ рақиб жуда яхши ҳаракат қилди — тартибли ва ҳимояда зич ўйнашди, бу эса бизга ҳужумда қийинчилик туғдирди.
Кучни беҳуда сарфламаслик керак. Вазиятлардан унумли фойдалана олмадик ва тўп назоратини ушлаб туришда қийналдик. Назаримда, жамоага янги кучлар киритиш керак эди ва буни амалга оширганимиздан сўнг ўйинимиз анча яхшиланди.
Луис Диас, Даниэль ва Хаминтонларнинг гол уришгани бизни қувонтиради. Бу кейинги ўйинлар олдидан бизга катта ишонч бағишлайди.
Биз деярли марказий ҳимоячиларимизни майдон марказигача чиқариб ўйнадик. Ҳаққоний ғалабага эришдик ва бу бизга хотиржамлик бағишлайди", - деб фикр билдирди мураббий.



