

Австралия терма жамоасидаги фаолияти билан бизга яхши таниш бўлган Мэтью Райан "Рома" аъзосига айланди. Рим клуби дарвозабон трансферини расман эълон қилди.
32 ёшли дарвозабон Нидерландиянинг АЗ клубидан "Рома"га ўтди.
Маълумот учун, Мэтью Райан ўтган мавсум Нидерландия чемпионатида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол ўтказиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, Мэтью Райан Австралия термаси билан учта Жаҳон чемпионатида қатнашган (2014, 2018, 2022).




