Рангник Германия термасида иш бошлаши мумкин
06 дек 2022 20:15
Янгиликлар
Рангник Германия термасида иш бошлаши мумкин
Германия футбол иттифоқи миллий терма жамоа менежерлиги учун номзод изламоқда.
ЖЧ-2022да Германия термаси плей-оффга чиқа олмаганлиги сабабли Оливер Бирхофф ишдан кетди ва ушбу жой бўшаб қолди. Оливер 18 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.
Ҳозирда ташкилот Бирхоффнинг ўрнига бошқа номзод қидирмоқда. Уларнинг орасида бирор фаворит ҳам йўқ. "Stern" хабарига кўра, германиялик собиқ футболчилар Маттиас Заммер, Лотар Маттеус, Томас Хитцльспергер, Сами Хедира ва Филипп Лам, шунингдек, Австрия термаси устози Ральф Рангник айни дамда Германия термаси менежерлиги учун номзод кўрилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар