Раҳимжон Давронов — "Қўқон-1912" жамоаси футболчиси

2 июл 2026, 15:41
"Қўқон-1912" футбол клуби таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.

“Жамоамиз дарвоза чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида тажрибали посбон Раҳимжон Давронов билан шартнома имзолади.

Маҳоратли дарвозабон эндиликда қўқонликлар шарафини ҳимоя қилади ва жамоанинг олдига қўйган юқори мақсадларига эришишида ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади. Клуб раҳбарияти ва мухлислари Раҳимжон Давроновнинг трансфери жамоанинг мудофаа чизиғидаги ишончлиликни янада оширишига умид билдирмоқда.

"Қўқон-1912" оиласига хуш келибсан, Раҳимжон! Навбатдаги учрашувларда ва янги мавсумда сенга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз!", - дейилган қўқонликлар матбуот хизмати тақдим этган хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: @FCKOKAND