Рафинья: "Барселона"га келганимдан бери кетишим ҳақида гап-сўзлар янграйди"

Sherzod Nurmatov
8 май 2026, 15:20
"Барселона" вингери Рафинья Каталония жамоасига қўшилганидан бери матбуот уни сотишга ҳаракат қилаётганини маълум қилди.

"Мен "Барселона"га қўшилганимдан бери илк кунларданоқ клубдан кетишим ҳақида гап-сўзлар янграйди. Менимча, одамлар мени бу ерда кўришни ёқтирмайди. Айниқса, матбуот... Фақат ёлғон гапирадиган бир журналист бор.

Унинг таъкидлашича, мен клуб раҳбарияти билан қолишим ёки қолмаслигимни муҳокама қилиш учун учрашганман. Бу йигит ғирт ёлғончи. Ҳар сафар у ўйлаб топилган бирор янгиликни эълон қилганида, унинг оғзидан деярли ҳар доим мутлақо бемаъни гаплар чиқади", – деди Рафинья.

Рафинья жорий мавсум барча мусобақаларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 19 та тўп киритди ва 8 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo