

Бу воқеа Лондоннинг "Палладиум" театрида бўлиб ўтган "Олтин тўп" топшириш маросимида содир бўлди.
"Ҳаммага салом, бу 2026 йилги "Олтин тўп" билан менман. Вау, нақадар ўзгача ҳис-туйғу. Бу ерда, Лондонда ажойиб оқшом ўтмоқда, ҳаммани табриклайман! Барча дўстларимга, жамоадошларимга, мураббийларга, ходимларга ва бутун дунёдаги мухлисларга раҳмат, сизларсиз бунинг иложи бўлмас эди. Шундай қилиб, ҳа, ҳозир мен дунёда энг яхшисиман. Ўзимни ақл бовар қилмас даражада яхши ҳис қиляпман. Жуда катта раҳмат", — деди Кейн Х ижтимоий тармоғидаги видеода.
"Олтин тўп" ҳар йили Франциянинг France Football журнали томонидан календарь йилининг энг яхши футболчисига топширилади. Жорий сўровномада иккинчи ўринни "Реал"нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе эгаллади. Учинчи ўриндан эса испаниялик Ламин Ямаль ("Барселона") жой олди.


