

- Баҳсдан аввал майдон муаммо туғдириши мумкинлигини билардик. Бу ерда кам хато қилган жамоа ютарди. Афсуски, биз бунга йўл қўйдик ва рақиб бундан фойдаланди. Майдонга мослашиб ўйнай олмадик. Ушбу майдонда футболдан кўра регби ўйнаш мумкин.
Мезбонларда ғалабага хоҳиш жуда юқори бўлди. Бутун жамоа охирги дақиқагача шунга ҳаракат қилди. Футболда ҳам ҳаётдаги каби яхши ва ёмон лаҳзалар бўлади. Бу барчада юз беради. Ҳозир руҳий тушкунликдан чиқишга интиламиз.



