Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди

Sherzod Nurmatov
30 сен 2025, 16:35
Қозоғистонлик таниқли мутахассис Талгат Байсуфинов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тасдиқланди.

Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси расмий сайти маълум қилди.

Талгат Байсуфинов ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Лихтенштейн (10 октябрь) ва Шимолий Македония (13 октябрь)га қарши ўйинларда терма жамоани бошқаради.

Байсуфинов бунгача икки марта, 2016-2017 ва 2020-2022 йилларда Қозоғистон терма жамоасида ишлаган. Ҳозирда Қозоғистон U-21 терма жамоасида мураббийлар ментори ҳисобланади.

Айни пайтда ҚФФ худди ЎФА каби терма жамоа учун хориждан салоҳиятли мураббий излаш ишларини давом эттирмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: kff.kz