

Баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.
"Биринчидан, туғлиган куним билан табриклаган барчага раҳмат - бу кунни унутмайман. Бутун қозоқ миллати номидан иккинчи бўлимдаги ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдирдим. Бир томондан, жуда хурсандман, чунки Польша билан дуранг - яхши натижа, аммо бошқа томондан қарасак, биз икки очко йўқотдик.
Ғалаба учун ўйнашимизни айтгандим - шундай бўлди. Бугун барча футболчиларимиз фақат мақтовга муносиб. 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётиб умидимизни йўқотганимиз йўқ. Бу учрашув ҳаммага ёқди деб ўйлайман" - дейди Байсуфинов.



