Қозоғистон футбол федерацияси Черчесов олдига қандай вазифа қўйган?
19 июл 2024 13:01
Янгиликлар
Қозоғистон футбол федерацияси Черчесов олдига қандай вазифа қўйган?
Қозоғистон футбол федерацияси (ҚФФ) раҳбари Адлет Барменкулов бу йил илк бор Европа чемпионатига чиққан ва плей-офф босқичига йўл олган Грузия терма жамоасидан илҳомлангани ҳақида гапирди.
"Шу ўринда бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим: Грузия терма жамоаси футболчиларининг деярли барчаси хорижнинг етакчи клубларида тўп тепади. Бизда бундай футболчилар ҳозирча 4 нафар: Зайнутдинов, Алип, Аймбетов ва Оразов. Қозоқ футболини танитишда Станислав Черчесовнинг ўрни ҳам муҳим. У Европада таниқли шахс. Ва бу биз учун жуда қизиқ.
Черчесов олдида турган вазифалардан бири терма жамоа футболчилари, яъни жамоанинг камида 50 фоиз ўйинчилари хориж клубларида ўйнашини таъминлаш. Фақат бош мураббий ўз футболчисини тақдим этиши ва нималарга қодирлигини кўрсатиши мумкин. Черчесов бу борада катта ёрдам беради деб умид қиламиз", – деди Барменкулов.

Қозоғистон терма жамоаси футболчиси иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар