UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  1 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  2 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  13 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  4 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  7 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  3 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  7

Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради" Янгиликлар

Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Сўғдиёна"га қарши (2:2) 3-тур ўйинидан кейин чемпионлик ҳақидаги саволга батафсил жавоб берди.

- Бир кун келиб ОКМКни тарк этганингизда жамоани чемпион қила олмадим деган армон қийнамайдими?

- Ҳозир шунга яқин гапни кийим алмаштиришда хонасида жамоага ҳам айтдим. Ўз пайтида биз ҳам кимнингдир ўрнига футболга кириб келганмиз. Кўп йил футбол ўйнадим, тугатдим ва менинг ҳам ўрнимга бошқалар келди. Чархпалак тўхтаб қолмайди, айланаверади. Кун отади, қуёш ботади, вақт ўтаверади. Лекин Аллоҳ берган вақтни мазмунли ўтказиш керак. Футболда ҳам, ҳаётда ҳам шу.

Ўз пайтида армоним Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиз бўлганди, мана вақт ўтиб шу даврлар ҳам келди. Терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқди. Ҳамма нарса имкониятдан келиб чиқиб қилинади. Бекорга кўрпангга қараб оёқ узат, дейишмайди. Ҳаммамиз янада кўпроғини хоҳлаймиз. Футболдаги гаплар биздан олдин ҳам бўлган, биздан кейин ҳам бўлади.

Тўғрисини айтсам, мен келгунимга қадар Олмалиқда болалар футболини ривожлантириш ҳеч кимга қизиқ бўлмаган. Яқинда клуб академияси очилди, болалар футболи учун қадам ташланди, бу ишлар энди-энди йўлга қўйиляпти. Бунга мен ҳам ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман, аммо бу билан мақтанмоқчи эмасман, қилинган ишларнинг ҳаммаси шу ерда қоалди. Мен ҳеч нимани кўтариб олиб кетмайман. Шу қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради. 

Битта дарахт эксанг, эртага соясида кимдир ўтиради. Биз ҳам қаердадир хато қилгандирмиз, беайб Парвардигор. Ҳаммасига сабр қилиш керак. Машинада кетаётиб, олдиндаги "Дамас" ойнасидаги ёзувга кўшим тушиб қолувди, лотинчада ёзилган экан: "Бир гап бўлар, қайси бирига сиқилай". Хуллас, шунақа гаплар.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
13 мар 16:12:24
Аббосхужа
Барибир бу инсонда савия баландлиги фикрлашларидан билинади. Оддий ва камтарин инсон- Миржалол Қўшоқович омадингизни берсин! Сизни ҳурмат қиламиз.
+1   
13 мар 12:37:59
Farhod__bek1990
Sog'liq birinchi o'rinda.
+1   
13 мар 12:26:32
Laziz Babanov
Mirjalol Qosimov Bunyodkorga qayting, va jamoani oldinhi mavqeyini tiklang, chempion qiling
   
13 мар 20:02:48
Abror Xojiboyev
Janob Qosimov! Siz oʻzbek futbolidagi eng zoʻrlaridan biri siz! Siz bilan faxrlanamiz! Siz oʻzbek futbolining Afsonasi siz! Siz maydonga tushsez biz koʻnglimiz toʻq oʻyin koʻrar edik!!!
   
13 мар 19:36:17
Burhonbek Abdumo'minov
Oʻzbek futbolining afsonasi
   
13 мар 16:34:00
Кодиржон
Олдинлари Узбек футболи афсонасини факат та да курардим алхамдулох шундо тепа сектор дан томоша киламаан Хар кйинда УЗИ БН хам Кул олиб куришиш насиб килган омадини берсин Миржалол ака торисида негативларга ютубда мухлисларибн гарлашган видеосини куришди ва уша видеодаги саволга жавоб беришини тавсия киламан кискаси хурматга Лоик инсон омадини берсин Хар доим хурматини чексиз бу инсонга
   
13 мар 13:15:41
Бахтийор Ашуров
Ҳаммаси маблағга бориб тақалади!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика