

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг ҳал қилувчи ўйинида Испания терма жамоаси Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
"Бу мени жуда асабийлаштирди. Менинг футбол ўйинига боришимдан мақсад — футбол ўйинини томоша қилиш! Агар концертга бормоқчи бўлсам, концертга бораман. Менга ниманидир мажбурлаб ўтказишларини хоҳламайман. Футбол ўйинининг ўзи шундоқ ҳам алоҳида бир томоша. Ва ўйиннинг ўз ритми бор. Иссиқ об-ҳавода танаффус пайтида сув ичиш заруратини тушунса бўлади. Аммо кондиционерлар бўла туриб... Биз бу нима учун қилинганини тушуниб турибмиз. Умид қиламанки, биз ўтмишдаги футболга қайтамиз, гарчи бунга ишончим комил бўлмаса-да, чунки бу ерда иқтисодий омил роль ўйнайди. Телекомпаниялар ҳам ўз харажатларини қоплашлари керак, чунки футбол жуда қимматга тушадиган завқ. Аммо бу ачинарли, чунки ўйин суръати — бу албатта риоя қилиниши керак бўлган нарса: 45 дақиқадан икки бўлим, 15 дақиқалик танаффус — ва тамом!", — дея Лизаразюнинг сўзларини "Programme-Television" келтиради.
Таймлар оралиғидаги танаффусда аренада Мадонна, BTS, Шакира ва Жастин Бибер чиқиш қилишди. Поп-қироличанинг номерида собиқ бразилиялик футболчилар Роналдо ва Роналдиньо ҳам иштирок этишди. ФИФА ваъда қилган 17 дақиқа ўрнига танаффус 27 ярим дақиқа давом этди.



