“Қўқон-1912” жамоаси мухлислари Самарқандга боришади
03 сен 2017 23:55
Янгиликлар
“Қўқон-1912” жамоаси мухлислари Самарқандга боришади
Айни кунларда барча ватанимиздаги футболсевар инсонлар 5-сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралашидаги Жанубий Кореяга қарши баҳсини интиқлик билан кутишмоқда.
Шу жумладан Қўқонлик футбол мухлислари ҳам ватанимиз жамоасини ўта муҳим баҳсда қўллаб-қувватлашни ният қилишган.
Терма жамоа ўйини ўтгач Ўзбекистон миллий биринчилиги давом этади. 7-сентябрь куни жамоамиз футболчилари Самарқанд шаҳрида , “Динамо” жамоасига қарши майдонда саф тортишади.
Самарқанддаги стадионда Қўқонлик мухлислар учун 10-сектор ажратилган. Чипталар нархи 7 000 сўмдан қилиб белгиланган. “Қўқон-1912” мухлислар клуби сардори Илхомжон Қундузовнинг бизга маълум қилишича Самарқандга бир кун олдин боришни истаган мухлислар учун , Регистон мажмуаси яқинидан арзон нархларда турар жойлар ҳозирлаб қўйилган. Бу борада мухлислар И Қундузовга +99890 508-77-99 рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар