

"Танаффусдан кейинги илк учрашувга юқори ишонч ва катта мақсадлар билан кирамиз. Эгаллаб турган ўрнидан ўйин сифати мутлақо фарқ қиладиган кучли рақибга дуч келамиз ва бу беллашувга тайёрмиз.
Тайёргарлик даврида махсус тактика қўлладик. Ҳимояни тиклаш, ҳужум ва мудофаа ҳамда прессинг ҳудудлари устида ишладик. Шунингдек, руҳий ва жисмоний тайёргарлик масалаларига эътибор қаратдик. Баъзи машғулотлар осон кечмади, бироқ футболчиларнинг интизоми ва саъй-ҳаракатлари мени мамнун этди.

Танаффус даври муҳим эди ва биз уни сабрсизлик билан кутдик. Ҳеч қайси мураббий икки ҳафта ичида жамоани бутунлай ўзгартира олмайди, бироқ биз муҳим ишларни амалга оширдик ва олдинда ҳали кўп вазифалар турибди. Ҳар бир ўйинни алоҳида эътибор билан ўтказиш керак. Ушбу даврдан самарали фойдаланиб, футболчилар билан жиддий машғулотлар ўтказдик", деди 51 ёшли мутахассис.



