Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ
22 дек 17:36
Янгиликлар
Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш "Астон Вилла"га қарши Англия чемпионатининг 17-тур ўйинида олган жароҳати сабаб тахминан 1 ой майдонга тушолмайди.
Бу ҳақда "The Telegraph" хабар берди.
Якшанба куни Бирмингемда бўлиб ўтган учрашув "Юнайтед"нинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди, Фернандеш эса танаффусда алмаштирилди. Ўйиндан сўнг манкунианлар бош мураббийи Рубен Аморим 31 ёшли португалиялик футболчининг юмшоқ тўқималари шикастланганини маълум қилди. Нашр маълумотларига кўра, Фернандеш тахминан 1 ой майдонга туша олмайди.
Фернандеш жорий мавсум МЮ таркибида 18 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ҳамда 7 та голли узатма амалга оширди.
Аморим шогирдлари 26 очко билан Премьер-лига турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар