UZ

Сўнгги янгиликлар

22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  1 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  14 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  30 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  23

Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо... Янгиликлар

Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...

"Реал" вингери Винисиус Жуниор кўнгилдагидек ўйнамаётганини тушуниб турибди, аммо унга ҳаддан ташқари кўп эътибор қаратиляпти деб ҳам ҳисоблайди.

"Мадрид" мухлислари 17 ўйиндан бери гол ура олмаётган Бразилия терма жамоасининг 25 ёшли футболчисини Ла Лига доирасидаги "Севилья"га қарши ўйинда (2:0) алмаштирилганидан сўнг, майдонни тарк этаётган пайтда ҳуштакбозлик билан кутиб олишди. Ўйинчи Инстаграмдан "қаймоқранглилар" либосидаги суратини ўчириб ташлади ва кўп нуқта қолдирди. "Реал" мураббийи Хаби Алонсо: "Мухлислар ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга", – деб баёнот берди.

"The Athletic" нашрининг жамоадаги манбаларга таяниб хабар беришича, Винисиус клуб ичида яхши ўйнамаётганини тан олган, аммо шу билан бирга бразилиялик футболчи жамоанинг ишлари юришмаётганда, умумий футболчилар орасидан айнан уни ажратиб кўрсатишаётганини ҳис қилмоқда.

"Реал" "Барселона" билан ўйинда алмаштирилганига ўта ҳиссиёт билан муносабат билдирганидан сўнг вингерга нисбатан интизомий чора кўрмасликка қарор қилди, бироқ клубдаги манбалар Винисиуснинг хулқ-атворидан ҳафсаласи пир бўлганини билдириб, буни тажрибали ўйинчидан кутиладиган ҳаракатга зид қўйишди.

Даниэль Карвахаль ва Федерико Вальверде йўқлигида ҳужумчи шанба куни "Сантьяго Бернабеу"даги ўйинда сардорлик қилди. Ўйин бошида камералар унинг мухлислар ҳуштакбозлигидан нолиганини муҳрлаб қўйди. "Биз нима қилдик? Мен нима қилдим? Бу ўйиннинг биринчи дақиқаси-ку... Лаънат!", – деди Винисиус.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
22 дек 22:09:44
Шохрух
Vinnini oʻtgan mavsumda muxlislar va klub yonida edi ( hatto UZBdayam) oʻshanda ham u yoqimsiz edi aslida faqat Realchilarga yoqardi klub buni dib oltin toʻpga baykot berodi endi Mbappe kelib Vinnini ōyiniyam darajasiyam pasaydi endi u puf sassiq boʻlishni boshladi
   
22 дек 22:09:36
Шохрух
Vinnini oʻtgan mavsumda muxlislar va klub yonida edi ( hatto UZBdayam) oʻshanda ham u yoqimsiz edi aslida faqat Realchilarga yoqardi klub buni dib oltin toʻpga baykot berodi endi Mbappe kelib Vinnini ōyiniyam darajasiyam pasaydi endi u puf sassiq boʻlishni boshladi
   
22 дек 21:14:47
Аббосхужа
Винни Мбаппе билан баробар маош олишим керак деб ҳар хил қилиқлар чиқариб, Хабига нисбатан агрессив бўлиб қолган.
   
22 дек 20:59:36
Doktor D
Жахл килиб хетрик килиб ташласами??
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика