

Унга кўра, жамоа аъзоси Роман Папарига соннинг орқа гуруҳ мушаклари жароҳатидан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Айни пайтда футболчи якка тартибда машғулотлар олиб бормоқда.
Шунингдек, Элбек Отақулов ҳам тизза бўғимидаги енгил жароҳат сабабли умумий гуруҳдан алоҳида шуғулланмоқда.
Клуб шифокорининг маълум қилишича, ҳар икки футболчи ҳам кейинги турга қадар жароҳатидан тикланиб, жамоа сафига қайтиши мумкин.



